Tartil logotipiTartilJonli radio

Al-Ghashiyah surasi: matn va maʼnolar tarjimasi

Musʼhafdagi 88-sura, 26 oyat, 592-sahifadan boshlanadi.

Tilovatlarini tinglangBu surani musʼhafda tafsir bilan oʻqing‹ Al-Ala surasiAl-Fajr surasi ›

بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ

1. Сизга ўраб олгувчи ҳақида хабар келдими?

2. У кунда эгилиб қолган юзлар бўлур.

3. Меҳнат-машаққатдан ҳорғин.

4. (Бу юзлар) қизиган дўзахга кирур!

5. Қайнаб турган булоқдан суғорилур!

6. Уларга тикандан бошқа таом бўлмас.

7. У семиртирмайди ҳам, очлиқдан халос ҳам қилмайди!

8. У кунда хурсанд чеҳралар ҳам бўлур.

9. Ўз ишидан рози.

10. Олий жаннатдадирлар.

11. У жойда бирон беҳуда сўз эшитмаслар.

12. У жойда оқар булоқ бордир.

13. У жойда баланд сўрилар.

14. Тайёрлаб қўйилган қадаҳлар бор.

15. Тизиб қўйилган ёстиқлар.

16. Ҳамма ёққа тўшалган гиламлар бордир.

17. Ахир улар туянинг қандай яратилганига боқмайдиларми?

18. Осмоннинг қандай кўтариб қўйилганига?

19. Тоғларнинг қандай ўрнатилганига?

20. Ернинг қандай ёйиб-текислаб қўйилганига?

21. Бас, эслатинг! Сиз эслатувчидирсиз, холос.

22. Сиз уларнинг устида зўравонлик билан ҳукм юргизгувчи эмассиз.

23. Юз ўгирган ва кофир бўлган кимса бундан мустасно.

24. Уни Аллоҳ энг катта азоб билан азоблар!

25. Албатта, уларнинг қайтиши Бизгадир.

26. Сўнгра уларни ҳисоб-китоб қилиш ҳам ёлғиз Бизнинг зиммамиздадир!

Maʼnolar tarjimasi: Uzbek Translation - Rowwad Translation Center, 1.0.4-versiya, QuranEnc.com saytidan oʻzgarishsiz eʼlon qilingan. (QuranEnc.com)

Tarjima Qurʼon maʼnolarini yetkazadi, lekin Qurʼonning oʻzi emas; Qurʼon yuqoridagi arabcha matndir.

Tilovatlarini tinglangBu surani musʼhafda tafsir bilan oʻqing‹ Al-Ala surasiAl-Fajr surasi ›