Musʼhafdagi 84-sura, 25 oyat, 589-sahifadan boshlanadi.
بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
1. Осмон ёрилганида;
2. Ҳамда у Парвардигорига қулоқ тутганида ва (шу ишга) лойиқ топилганида;
3. Ер ёйилганида;
4. Ва ўзидаги нарсаларни чиқариб ташлаб, холи бўлиб қолганида;
5. Ҳамда у Парвардигорига қулоқ тутганида ва (шу ишга) лойиқ топилганида;
6. Эй инсон, албатта, сен меҳнат-машаққат чекиб Парвардигорингга боргувчисан ва У Зотга йўлиққувчисан.
7. Бас, кимнинг номаи аъмоли ўнг томонидан берилса.
8. Тезда, осонгина ҳисоб қилинур.
9. Ва аҳли ҳузурига хурсанд ҳолда қайтиб борур.
10. Энди кимнинг номаи аъмоли орқа томонидан берилса,
11. Бас, у ўлимини чақириб қолур.
12. Ва дўзахга кирур.
13. Ҳа, у (бу дунёда) аҳли оиласида шоду хуррам эди.
14. У ўзининг (Охиратга) ҳеч қачон қайтмаслигига ишонарди.
15. Асло! Парвардигори уни шубҳасиз кўриб тургувчи эди.
16. Шафаққа қасамки,
17. Кеча ва у қамраб олган нарсаларга қасамки,
18. Ва тўлин ойга қасамки,
19. Албатта, сизлар босқичдан босқичга борасизлар.
20. Уларга нима бўлганки, иймон келтирмайдилар?!
21. Уларга Қуръон ўқилса, сажда қилмайдилар.
22. Балки куфр келтирганлар ёлғонга чиқарурлар.
23. Аллоҳ эса улар ичларига солиб яшираётган нарсаларини жуда яхши билгувчидир!
24. Бас, сиз уларга аламли азоб ҳақида «хушхабар» беринг!
25. Иймон келтирганлар ва яхши амалларни қилганлар бундан мустасно. Уларга битмас-туганмас ажру савоблар бордир.
Maʼnolar tarjimasi: Uzbek Translation - Rowwad Translation Center, 1.0.4-versiya, QuranEnc.com saytidan oʻzgarishsiz eʼlon qilingan. (QuranEnc.com)
Tarjima Qurʼon maʼnolarini yetkazadi, lekin Qurʼonning oʻzi emas; Qurʼon yuqoridagi arabcha matndir.